Йил мавсумидан, иссиқ ёки совуқ бўлишидан қатъи назар, дорихоналарда кўпинча томоқ оғриғига қарши "бирон нарса" беринг деб мурожаатқиладилар. Айримлар томоқдаги оғриқ деярли кенг тарқалган ҳодиса ва кенгкўламли касалликларнинг аломати эканлигини билмасдан, дарҳол ўзини-ўзидаволашни бошлаб юборадилар.
Мазкур белгилар аксарият ҳолларда ютинишдаги ноқулайлик, қичишиш, ачишиш ёки тирналиш, баъзида эса санчиш каби ҳисси билан таърифланади. Оғриқ кўпинча шу қадар авж олиб кетадики, бемор овқатланишга ҳамқийналади.
Гап шундаки, томоқнинг шиллиқ қавати биринчилардан бўлиб бактерия вавирусларнинг ҳужумига дуч келади, бу эса кўп ҳолларда фарингит ёкитонзиллит каби касалликларга олиб келади. Улар мустақил равишда ҳам, ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) фонида ҳам кечиши мумкин. Вирус ва бактерияларнинг таъсири остида томоқ шиллиқ қаватларининг ҳужайралари парчаланади, яллиғланиш ривожланади, у қизариш, шиш, оғриқ, ортиқча балғам ажралиб чиқиши билан кузатилади.
Аксарият ҳолларда микроорганизмлар келтириб чиқарган оғриқ ҳислариорганизмнинг иммун ҳимояси бузилиши натижасида фаоллашади.
Бактериал инфекциянинг одатий мисоли - ангина, у томоқдаги ниҳоятдакучли оғриқ, ютингандаги қийналиш, организмнинг турли оғирлик даражадаги умумий интоксикацияси (бош оғриғи, тана ҳароратининг ошиши, ҳолсизлик ва бошқалар) фонида хириллаш билан кузатилади.
Касаллик табиатини аниқлаш ва бир қисми томоқдаги оғриққа қарши спрейлардан иборат бўлган даволашни тайинлаш учун шифокор томоқдан суртма олишни тайинлайди, бу касалликни қандай микроблар - вируслар ёки бактериялар келтириб чиқарганини тушунишга ёрдам беради. Ушбу касалликларни даволаш одатда умумлаштирилган хусусиятга эга. Айтишжоизки, маҳаллий қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган дори препаратларибилан симптоматик даволаш нафақат беморнинг аҳволини енгиллаштириш вакасалликнинг клиник кўринишларини камайтириш, балки асоратларнингмривожланишини олдини олиш учун ҳам зарур бўлади.
Томоқдаги оғриқ яллиғланиш жараёнларига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар ҳаммавжуд. Механик жароҳатлар пайларнинг зўриқиши, қуруқ ёки қайноқ ҳаво, чанг ёки тутун таъсири оқибатида келиб чиқиши мумкин. Касаллик сабабидан қатъи назар, улар хоҳ вирусли, хоҳ бактериал инфекциялар, хоҳ шикастланиш ва ноқулайлик бўлсин – бунда спрейларҳақиқий ёрдамчи бўла олади. Бу шошилинч ёрдам кўрсатиш учун катталаргаҳам, болаларга ҳам мос келувчи энг мақбул дори шакли. Тезкор таъсиркўрсатувчи шу каби препаратлардан бири - "Риномакс ИНГО" ҳисобланади.
"Риномакс ИНГО" препарати яллиғланишга қарши ва маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, микроорганизмларга қарши антисептик таъсирга эга. Таркибидаги бензидамин антибактериал ва микробларга қарши ўзига хос таъсир кўрсатади.
Спрей шаклида бўлгани туфайли, фаол компонентлар томоқ юзасида бир маромда тақсимланади ва деярли дарҳол таъсир кўрсатишни бошлайди. Оғриқ ҳислари дарҳол камаяди, қичишиш ва ачишиш эса йўқолиб кетади.
Бундан ташқари, "Риномакс ИНГО" ёқимли ялпиз таъми ва ҳидига эга, буэса уни ҳатто болаларда ҳам қўллашни янада ёқимли ва қулай қилади.
1 мл спрей қуйидагиларни сақлайди фаол модда: Бензидамин гидрохлориди 1,5 мг; ёрдамчи моддалар: глицерол, 96% ли этанол; сахарин; натрий гидрокарбонати; метилпарагидроксибензоат; қалампир ялпиз баргларининг мойи; полисорбат 20; тозаланган сув.