Иситма, тумов, йўтал, бош оғриғи, совуқ қотиш — ЎРВИнинг асосий белгилари бўлиб, улар ҳаммага яхши таниш. Келинг, мижозга клиник белгиларига қараб касалликни комплекс даволаш учун керакли дориларни танлашда ёрдам берамиз.
Қиш мавсуми кўпинча совуқ ва нам иқлим таъсири билан кечади. Иситиш мавсуми туфайли ҳам вазият янада мураккаблашади. Хоналардаги қуруқ ҳаво нафас йўлларини таъсирлантириб, шамоллаш ва ЎРВИ учун қулай шароит яратиши мумкин. Вируслар организмга ҳужум қилганда, тез тузалиш учун қандай даволаш усулларини танлаш кераклигини билиш муҳим.
Шамоллашни вируслар келтириб чиқаради. Бу вируслар жуда кўп. Ҳалокатли даражада кўп, 200 дан ортиқ турдаги вируслар ЎРВИни келтириб чиқариши мумкин. 50% ҳолларда риновируслар (100 дан ортиқ тури мавжуд), 15% коронавируслар, 10% синситиал вирус, 10% грипп ва парагрипп вируслари касаллик қўзғатувчиси ҳисобланади. Қолган 15% Аденовируслар, Энтеровируслар, Коксаки вируси ва бошқаларга тўғри келади. Уларнинг барчаси кўпинча шамоллаш ниқоби остида кечади, белгилари шунчалик ўхшаш бўлиши мумкинки, уларни оддий риновирус туфайли юзага келган ЎРВИдан фарқлаш қийин бўлади.
Дастлабки белгилар қачон пайдо бўлади?
Касаллик юққанидан 24-72 соат ўтгач (инкубация даври одатда шунча вақт давом этади, аммо у 10-12 соатгача қисқариши мумкин). Касалликнинг давомийлиги одатда 3-10 кунни ташкил этади, лекин беморга қараб узоқроқ чўзилиши ҳам мумкин.
Даволашнинг муваффақиятли кечиши кўп жиҳатдан унинг эрта бошланиши билан боғлиқ. Грипп ва ЎРВИни даволаш усули комплекс бўлиши ва ушбу кенг тарқалган ҳамда кўпинча оғир кечадиган касаллик патогенезининг барча бўғинларига йўналтирилган бўлиши лозим. ЎРВИни даволашда қўлланиладиган барча препаратларни шартли равишда вирусга қарши ва симптоматик воситаларга бўлиш мумкин. Шамоллашни даволаш деганда фақат белгиларни енгиллаштириш назарда тутилади. Шамоллаш аломатларини енгишга ёрдам берадиган бир нечта маслаҳатлар мавжуд.
Дам олиш. Энг муҳими – касалликни оёқда юриб ўтказмаслик. Агар бемор 5 кун ётса, иммун тизими патогенни тезроқ енгади.
Кўп суюқлик ичиш. Агар кўп миқдорда суюқлик ичилса, асоратларнинг олдини олиш мумкин. Ҳар қандай ичимлик – чой, морс, товуқ шўрва ичиш мумкин.
Иситмани туширувчи воситалар. Улар ҳарорат 38,5 °C дан ошганда тавсия этилади. Иситма кўпчилик ЎРВИларда ривожланади, унинг вазифаси – иммун тизимини рағбатлантириш, кўплаб микроорганизмларнинг кўпайиш қобилиятини пасайтириш билан боғлиқ ҳимоя функциясидир. Ҳароратни туширувчи воситалар билан ҳароратни пасайтириш уни тўлиқ меъёрга келтиришни мақсад қилмаслиги керак, одатда уни 1-1,5 °C га тушириш кифоя.
Бурун битиши. Бундай ҳолда, деконгестантлар (ксилометазолин асосидаги, томирларни торайтирувчи) буюрилади, улар бурунни очиб, нафас олишни енгиллаштиради.
Йўтал. Симптоматик тарзда йўтал пайтида йўталга қарши ва балғам кўчирувчи дорилар буюрилиши мумкин. Йўлдош касалликлар мавжуд бўлганда дори воситаларининг ножўя таъсирлари ва уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олиш лозим.
Тиббиётнинг қоидаларидан бири – тавсия этилган воситаларнинг минимал миқдори билан кутилган натижага эришишдан иборатдир. Бироқ, ЎРВИ билан бирга келадиган нафас олиш йўллари аломатларининг хилма-хиллиги туфайли бемор йўтал, тумов, бош оғриғи, ҳароратни пасайтиришга қаратилган бир қатор дориларни, шунингдек, вирусга қарши, антигистамин ва бошқа дориларни қабул қилишга мажбур бўлади. Бундай кўп дори истеъмоли фонида комбинацияланган дори воситаларидан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
ЎРВИ терапиясида ўзини самарали кўрсатган «Риномакс Хот Эффект» препарати ҳисобланади.
Тўрт компонентли «Риномакс Хот Эффект» препарати таркибига парацетамол 325 мг, хлорфенирамин малеат 20 мг, фенилефрин гидрохлорид 10 мг, аскорбин кислотаси 50 мг киради.
«Риномакс Хот Эффект» – грипп ва ЎРВИ белгиларини бартараф этиш учун восита. Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болаларга тавсия этилади. Қўллаш усули: пакет ичидаги 1 стакан иссиқ сувда эритилади. Иссиқ ҳолда ичилади. Такрорий дозани ҳар 4-6 соатда қабул қилиш мумкин (24 соат давомида кўпи билан 3 марта).
«Риномакс Хот Эффект»ни куннинг исталган вақтида қўллаш мумкин, аммо энг яхши самара препаратни уйқудан олдин, кечқурун қабул қилишдан олинади. У 10 дақиқа ичида таъсир кўрсата бошлайди ва таъсири 4-6 соатгача давом этади. Комплекс ва тизимли таъсирга эга.
Paratsetamol, fenilefrin gidroxlorid, xlorfeniramin maleat